Ўтган йили судланган Каттақўрғон туманидаги собиқ боғча мудираси оқланди

Оқлов унга нисбатан жиноят ишининг айрим эпизодлари бўйича чиқарилган. У бунга эришиш учун Олий судгача арз қилишига тўғри келган.

Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари - 20 миллион 273 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, 1 йил муддатга давлат органлари, давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум
қилинган.

Дарвоқе, собиқ мудира дастлабки суд ҳужжатига асосан 5 ой 19 кун озодликни чеклаш жазосини ўтаган. Унинг ҳар бир куни базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 85 (саксон беш) баравари, яъни 17 миллион 232 минг 50 сўм тайинланган жарима жазосидан чегирилган.

Айбланувчи 3 миллион 40 минг 950 сўм жарима тўлайди.
Суд ҳукмининг жиноят оқибатида етказилган 45390103 сўм моддий зарарни судланувчи ҳисобидан Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлими фойдасига ундириш қисми бекор қилинган.