ОТМларда контракт тўлаш муддатлари янгиланди

Ўзбекистонда давлат ОТМларда контракт тўлаш тартиби янгича белгиланди.  

Янги низомга кўра:

▪️ 25 фоиз — абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқичлар учун 1 октябргача;

▪️ 50 фоиз — 1 январгача;

▪️ 75 фоиз — 1 мартагача;

▪️ 100 фоиз — 1 майгача тўланади.

Шу билан бирга, ОТМ ректори ёки Давлат комиссияси бу муддатларни узайтириши мумкин.

Контрактдан тушган маблағлар эса ёш педагоглар ва илмий ходимларни чет элда ўқитиш, стажировкаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.