Олимларни ҳайратга солиб келаётган сирлиҳудудлар
Инсоният яшайдиган ягона сайёра бўлган Ер олимларни чалғитувчи сирларга бой.
Сукунат зонаси

Мексикада жойлашган Ердаги энг сирлианомалия (меъёрдан четга чиқиш ҳолати)дан бирисукунат жойи ёки «Zona de Silencio» деб аталади.Ушбу сирли манзил денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган. У ерда ҳеч бир асбобтўғри ишламайди. Олимлар нима сабабдан бу ерда соатлар тўхтаб, радиолар ишламай қолиши ва компаслар назоратдан чиқиб кетишини тушунмаяпти. Қизиғи, сукунат жойи градус бўйича сирли Бермуд учбурчаги ва Гизанинг Буюк Пирамидалари билан бир хил кенгликка эга.
Гравити-Хиллз

Тортишиш кучи билан боғлиқ бу магнитли тепалик Ҳиндистонда жойлашган. Бу ерда машинангизни шундоқ тўхтатиб, нейтрал ҳолатга қўйсангиз, гўё қандайдир сирли куч уни юқорига тортиб кетаётгандек, машина юқорига қараб ҳаракатлана бошлайди. Зеро бу манзил тортишиш кучига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сирли жой.
Гебекли Тепе: Ер юзидаги энг қадимги ибодатхона

Туркияда жойлашган ушбу қадимий иншоот Стоунхенждан 6500 йил ва энг қадимги пирамидадан тахминан 7000 йил олдин, тахминан 12 000 йил илгани сирли цивилизация томонидан қурилганлигига ишонилади. Тузилма чўлдаги Стоунхенж номи билан ҳам танилган ва тадқиқотчилар ҳали ҳам ушбу иншоот нима мақсадда яратилганини билмайди.
Эҳромлар

Дунёда турли ўлчам ва шаклдаги пирамидалар мавжуд. Ажабланарлиси, улар Ердаги қадимий цивилизациялар томонидан қурилган бўлишига қарамай, эҳромларнинг аксарияти бир-бирига жуда ўхшаш. Жанубий ва Марказий Америкадаги пирамидалар Осиё ёки Ҳиндистондагиларга ўхшаб кетишининг сабаблари нима бўлиши мумкин? Ўзи улар нима учун қурилган? Дунё бўйлаб минглаб пирамидаларнинг қандай боғлиқлиги бор? Олимлар ва тадқиқотчилар ҳали ҳам бу каби саволларга жавоб изламоқда.
Долменлар

Эҳромлар сингари долменлар ҳам дунё бўйлаб тарқалган. Бу сирли тош иншоотларни Корея, Хитой, Скандинавия, Россия, Испания ва Португалияда учратиш мумкин. Қизиқ, нега улар жуда кўп ва бир-бирига ўхшаш? Ғалати жиҳати, долменлар атрофида ҳеч қандай электр жиҳозлари тўғри ишламайди.
Бермуд учбурчаги

Флорида ва Пуэрто-Рикодан Бермуд оролларигача 700 километрга чўзилган Бермуд учбурчаги сўнгги юз йилда 1000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳудуд Америкадан Европагача ўтиб борадиган сон-саноқсиз юк ташувчи кемаларга халқаро магистрал сифатида хизмат қилади. Айнан шу ерда кемалар ва самолётларнинг сирли ғойиб бўлиши ҳақидаги қарашлар - об-ҳаво ҳодисаларидан тортиб, ўзга сайёраликларгача бўлган тахминлар мавжуд.
***
Аномалиялар ҳақида турли фаразлар бор бўлса-да, уларнинг барчаси рад этиб бўлмайдиган далилларни талаб қилади. Олимлар эса бугун бу сабабларни излаб топишга ҳаракат қилмоқда.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.