Охири замон учун захира: Ватикан ўз архивини қаерга олиб кетди?

Яқинда Microsoft‘га қарашли GITHUB компанияси Арктика ерости сақлаш объектида турли лойиҳаларнинг дастурли кодларини яширганини эълон қилди, деб ёзади “АиФ” (2020 й, 34-сон) ҳафтаномаси.

Бу охири замон бўлиб қолса, асқотиши мумкин эмиш. Маълумотлар ҳатто кўп маротаба ядро ёки электр магнит қуролини қўллаш билан жаҳон уруши рўй берганида ҳам сақланиши керак.

Инсоният ҳар дақиқада содир бўлиши мумкин охири замон таҳликаси арафасида яна нималарни яширмоқда?

Дастурли кодларни Арктикада яшириш режаси ҳақида 2019 йил ноябрда маълум бўлганди. Шундан буён компания муҳандислари томонидан 21 терабайт ҳажмда ахборот архиви яратилди. Бу Windows, Linux, Android тизимлари операцион кодларига очиқ кириш ва 6 минг иловадир. Архив плёнка ғалтакка ёзиб олинди. У узоқ вақт сақланишга мўлжалланган бўлиб, 1066 метр плёнка талаб қилинди ва халқаро шартномага мувофиқ урушдан холи, деб белгиланган. Шпицберген архипелагига етказилди.

Ерости сақлаш объекти 150 метр чуқурликда абадий музлик зонасида қайта жиҳозланган ташландиқ кўмир конида жойлашган. Мутахассислар плёнка ғалтак у ерда камида 1000 йил сақланиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Маълумотлар мустаҳкам темир оксиди билан қопланган плёнкага ёзиб олинган. Бу унинг хизмат муддатини узайтиради. Ундаги маълумотларни лупа билан ўқиш мумкин.

Маълумотлар автоном режимда сақланади, интернет учун ёпиқ. Шунинг учун хаккерлар уни бузиб, ўчириб ташлай олмайди. Иншоот табиий офатлардан ҳимояланган бўлиб, “геосиёсий нуқтаи назардан дунёнинг энг хавфсиз жойида жойлашган”. У ерда ҳозир аллақачон Ватиканнинг махфий ҳужжатлари сақланмоқда.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.

(Давоми бор).