Озарбайжон Арманистоннинг атом электр станциясига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
- 17.07.2020 20:40
- 132
- Хориж
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистонда жойлашган Мецамор атом электр станциясига “жавоб ҳужуми уюштириш” эҳтимоли мавжудлиги ҳақида маълум қилди.
Бироз илгари Арманистон Озарбайжонда жойлашган сув омборига ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
“Мингечевир” сув омбори жойлашган ҳудуд рельефи мазкур иншоотда олиб борилган мустаҳкамлаш ишлари, шунингдек, бизнинг ҳаво мудофааси (ҲМ) қуролли кучларимизга қарашли замонавий ҳаво ҳужуми мудофааси ускуналари ушбу стратегик аҳамиятга эга объектга ҳужум уюштирилишига йўл қўймайди”, дея таъкидлади РИА Новости нашрига Озарбайжон ҲМ матбуот котиби, полковник Вагиф Даргаҳли.
Бокуда маълум қилинишича, Озарбайжон Арманистонга улкан фожиа олиб келадиган Мецамор АЭСга зарба беришга қодир янги ва замонавий ракета тизимларига эга.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Саводсизлик сари...
- Ҳозиргина
- Жамият
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа