Ўзбек – Афғон темир йўллари ўртасида юклар ташуви тикланди

Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана транс” ШК ўртасида “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.

Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Согдиана транс” ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.