Ўзбекистон 10 ойда 198 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширди

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди. Унга кўра, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 51 млрд АҚШ долларига етган. 

Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 25,2 фоизга ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,2 фоиз), Россия (15,6 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5,1 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.