"Ўзбекистон почтаси" халқаро авиапочта жўнатмаларини қисман тиклади

“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бу ҳақда АКТ вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирда, 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига “Eхtrа” тариф режаси асосида халқаро авиапочта жўнатмаларининг етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб “Ўзбекистон почтаси” АЖ юбориладиган почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали бошқа давлатларга юбораётган эди.