Ўзбекистон тижорий порахўрлик хавфи билан боғлиқ рейтингда 16 поғонага кўтарилди
- 23.12.2022 11:56
- 67
- Иқтисодиёт
«TRACE International» халқаро ассоциацияси 2022 йилнинг «Бизнесда порахўрлик хавфи» глобал индексини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон 58 балл билан 131-ўрингача кўтарилган, 2021 йилда эса 59 балл билан (1 баллдан 100 баллгача баҳоланади, 1 балл – энг ижобий) 147-ўринни эгаллаб турган эди.
Маълумот учун: TRACE Matrix индекси компанияларга маълум бир мамлакатда бизнес юритишда коррупцияга дуч келиш хавфини баҳолаб берувчи восита сифатида ишлаб чиқилган. Индекс 2014 йилдан бери эълон қилиниб келинмоқда.
Бу йилги маълумотларга кўра, Шимолий Корея, Туркманистон, Экваториал Гвинея, Сурия ва Венесуэлада тижорий порахўрлик хавфи энг юқори, Норвегия, Янги Зеландия, Швеция, Швейцария ва Дания эса энг паст кўрсаткичларга эга.
Минтақамизда индексдаги ижобий ўзгаришлар фақат икки давлатда, жумладан, Ўзбекистонда кузатилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа