Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланади
- 23.05.2023 17:52
- 265
- Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди.
Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Унга кўра, ҳар икки томон ҳам кутилмаган ҳолатлар туфайли ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтиш учун рухсат сўрашга ҳақли.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ерлар
- 22 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- Бугун, 13:07
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- Бугун, 13:02
- Спорт