Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан ижодий учрашув ташкил этилди
“Маърифат улашиб” лойиҳаси тадбирлари доирасида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва талабалар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Муҳаммад Али туризм соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган университет фаолиятига омад тилади ва ўзининг ҳаёти фаолияти хусусида талаба-ёшларга гапириб берди. Дарҳақиқат, адиб бир қатор тарихий жанрдаги китоблар муаллифи сифатида ҳам маълум ва машҳур бўлиб, яқинда “Клеопатра” асари нашрдан чиқди. Муаллиф ушбу асарнинг ёзилиш тарихига тўхталаркан, ёшларни буюк тарихимизни ўрганишга чақирди.