Ўзбекистонда болалар учун яна бир телеканал очилиши мумкин

Мактабгача таълим вазирлигида болалар учун яна бир телеканал ташкил этиш ва таниқли корейс телерадиокомпанияси EBS билан ҳамкорликда замонавий таълим медиа-контентлари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда болалар учун таълим телеканали ташкил этиш истиқболлари,  мактаб ёшигача бўлган болалар учун замонавий таълим медиа-контентлари  яратиш имкониятлари,  малакали медиа-мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, таълимий дастурлар сақланувчи дата-марказ ташкил этиш, МТВ мутахассисларининг Кореянинг таълимий дастурлар узатувчи тизимида амалиёт ўташ имкониятларини кўриб чиқиш ҳақида сўз борди.

МТВ  Бош бошқарма бошлиғи Елена Герасимовна Тен сўзларига кўра, вазирлик  EBS мутахассисларининг шунчаки кўнгилочар эмас, шунингдек интерактив таълим контентларини яратишдаги тажрибасига эътибор қаратмоқда.

2019 йил апрель ойида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Манба: mdo.uz