Ўзбекистондан афғон халқига 185 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди
- 19.04.2023 16:59
- 17
- Ўзбекистон
Президентимизнинг топшириғига асосан, навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони "Ҳайратон" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.
Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки томон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа