Ўзбекистондан янги транзит йўналиши бўйлаб биринчи поезд йўлга чиқди
- 20.09.2022 10:00
- 69
- Ўзбекистон
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида “Қашғар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон” янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синов тариқасида ишга тушириш бошланди.
Айни пайтда мазкур йўналиш бўйича 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд мамлакатимиз ҳудуди орқали йўлга чиқмоқда.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон” янги мультимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашғар (Хитой) т/й станциясидан Ўш (Қирғизистон) т/й станциясига автомобиль орқали, сўнгра “Мозори Шариф” (Афғонистон) станциясигача Ўзбекистон ҳудудидан темир йўл орқали амалга оширилади.
Теглар:
Ўзбекистон темир йўллари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маънавият доимий эътиборда бўлиши лозим
- Кеча, 20:54
- Самарқанд
Бугун юртимизга ҲУТ кирди
- Кеча, 15:06
- Мутолаа
Маърифий тарғибот жонли бўлсин
- Кеча, 14:58
- Маданият