«Ўзбекнефтгаз» АЖ бугундан бошлаб АИ-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик компанияси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилги давлат дастурида белгиланган АИ-80 бензинидан воз кечиш вазифасига мувофиқ, 2 сентябрдан эътиборан бу маркали бензинни биржа савдоларига чиқариш тўхтатилган.

АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилган.
"Шу вақтга қадар 1000 тонна АИ-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд.
Жорий август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган АИ-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилиши маълум қилинади", дейилади хабарда.