Озиқ-овқат сотиб олаётган ит, табиатнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлаётган айиқлар
Ўзини худди одамлардек тутадиган ҳайвонлар камера объективига тушди.
Кўпинча уй ҳайвонларида одамларда бўлгани каби қайғу, хурсандчилик ёки асабийлашганга ўхшаш ҳис-туйғуларни кузатиш мумкин. Ёввойи ҳайвонлар ҳам бундан мустасно эмас: бундай мисоллар кўп ва буларнинг барчаси нега ҳайвонлар бизнинг кичик биродарларимиз деб аталишини яна бир бор тасдиқлаб, улар билан қанчалик яқинлигимизни таъкидлайди.
Бу ҳақиқий муҳаббат эмасми?
Чап тарафдаги қарғанинг тумшуғи шикастланган: у саккиз йил олдин уни синдириб олган эди ва ўшандан бери ўзи овқатланишга қодир эмас. Унинг шериги кўп йиллар давомида унга овқат бериб, боқиб, унга ғамхўрлик қилиб келади.
Синглимни соғинаман
Бу мушук ҳар куни опасининг портрети ёнида ярим соат ўтириб, уни телбаларча қумсайди.
Мана бу қўй ўз сурувини бўридан қутқарган итга миннатдорчилик билдиряпти
Ит қутқарган буғу боласи
Эгаси итини қанчалик чақирмасин, у бир жойда ўтириб олиб, уйга қайтмади. Уй ҳайвонини топиб олган одам ити нима сабабдан бундай қилганини тушунди.
“Кичик биродар” чўзган ёрдам қўли
Биолог тадқиқот учун ҳовузда илонларни қидираётган эди, уни кўриб қолган орангутан бу одам ёрдамга муҳтож, деб қарор қилди.
Айиқ полвон қандай қилиб ванна қабул қилиш кераклигини билади
Оқсоқол қундуз
Қандай гўзал бу олам...
Маймоқ айиқлар шунчаки ўтириб олиб, ўрмон ва табиатдан баҳраманд бўлиши ёки атрофида содир бўлаётган воқеаларни кузатганликлари ҳақида кўплаб далиллар мавжуд: Эҳтимол, улар дунё ҳақида мушоҳада қилиб, эстетик завқ олишар...
Пул ўрнига барг
Узоқ вақт давомида бу ерда тушлик қилаётган талабаларни кузатиб турган бу ит овқат сотиб олмоқчи бўлиб, пулини барглар билан тўлашга ҳаракат қилди.
Мельбурн ҳайвонот боғидаги пингвинлар тунги осмонни томоша қилишяпти
Бўри ва айиқ ўртасидаги дўстлик
Ушбу суратлар Финландиянинг машҳур ёввойи табиат фотографи Ласси Раутиаинен томонидан (Lassi Rautiainen) Шимолий Финландиянинг қалин ўрмон жойларида олинган.
Бир неча йил олдин фотосуратчи бу ғайриоддий жуфтликни учратди: бўри ва жигарранг айиқ ҳар доим бирга ов қилишади, ўлжани баҳам кўриб, биргаликда овқатланишади.
“Улар гўёки биргаликда ўзларини хавфсиз ҳис қилишади”, дейди суратлар муаллифи.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.