"Париж-2024": Самарқандлик беш нафар спортчи Паралимпия ўйинларида иштирок этади
Бугун, 28 август куни Франциянинг Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бошланади.
Бу галги ўйинларда иштирок этиш учун 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 спорт туридан (параенгил атлетика, пара таэквондо, пара ўқ отиш, пара сузиш, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш, пара дзюдо, пара пауэрлифтинг ва пара велоспорт) жами 113 та лицензияни қўлга киритди. Бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2016 йил паралимпиячиларимиз Рио де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ўйинлар учун 32 та, Токиода паралимпиясидаги ўйинлар учун 70 та лицензияни қўлга киритган эди.
Мусобақада беш нафар самарқандлик спортчи, жумладан, параенгил атлетика бўйича Ҳусниддин Норбеков, Кубаро Ҳакимова, Урганчбек Эгамназаров ҳамда пара пауэрлифтинг бўйича Қудратой Тошпўлатова ва пара дзюдодан Улжон Амриева юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Спортчиларимиз «Париж-2024» XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатилган бўлиб, пара атлетика бўйича жаҳон ва қитъа чемпиони, Осиё ҳамда Олимпия ўйинлари ғолиби, самарқандлик Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари таркибида байроқдорлик қилмоқда.
XVII ёзги Паралимпия ўйинлари 8 сентябрга қадар давом этади.