Париж Олимпиадаси иштирокчилари 100 дан ортиқ медални қайтариб берди. Улар сифатсиз бўлиб чиқди

Халқаро олимпия қўмитаси барча брак қилинган медаллар алмаштирилишини кафолатлади. Олдинроқ баъзи спортчилар медалларнинг юқори қатлами ўчиб кетаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзишган. Бу Париж зарбхонаси мукофотларни тайёрлашда фойдаланган паст сифатли лок билан боғлиқ бўлиб чиқди.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу можаро фонида зарбхонанинг ишлаб чиқариш ва сифат назорати бўйича учта юқори лавозимли менежери ишдан бўшатилган.