Паст Дарғомда она фарзандларини суд тартибида қайтариб олди
- 25.04.2024 13:43
- 174
- Жамият
Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган икки нафар фарзандларини жавобгар А.Салимовдан даъвогар С.Хамидованинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Паст Дарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижрони таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Паст Дарғом туман бўлими ходимлари томонидан олиб берилиши лозим бўлган болалар ҳамда даъвогар ва жавобгарни маҳалла биносига таклиф қилиниб, жавобгар отага суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида масуллар иштирокида тушунтирилган.
Шундан сўнг, жавобгар А.Салимов болаларни ўз ихтиёри билан онаси бағрига қайтарган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланяпти?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Зайтун ҳақида нималарни биласиз?
- Бугун, 17:35
- Ўқинг, қизиқ!