Паст Дарғомдаги нотурар бино ертўласида 25 та майнинг қурилма ўрнатилгани аниқланди
- 14.12.2023 18:24
- 268
- Жиноят ва жазо
Вилоят ИИБ хабарига кўра, жорий йилнинг 12 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 1990 йилда туғилган Х.А. Паст Дарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган нотурар бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатиб, ноқонуний равишда давлат ва жамият манфаатига 2 млрд. 237 млн. сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Теглар:
майнинг ферма