Пастдарғомлик 18 нафар бемор учун 100 миллион сўм пул ажратилди
- 09.02.2022 16:32
- 101
- Самарқанд
Халқ депутатлари Паст Дарғом тумани кенгашининг яқинда ўтказилган навбатдаги сессиясида туманда яшовчи 18 нафар беморда жарроҳлик амалиётини ўтказиш, уларнинг соғлиғи тиклаш ва ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлимининг zarnews.uz`га тақдим этган маълумотига кўра, ҳозирда ушбу мақсад учун 102,5 миллион сўм моддий ёрдам маблағи бериш масаласи ижобий ҳал этилган.
Маблағ юқоридаги қарорга асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Паст Дарғом туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ажратилган.