Пахтачи ДХМ «Чашма» филиали фойдаланишга топширилди

Энди ҳудуддаги 2 та маҳалла, 5 та қишлоқ аҳолиси шу ернинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

— Мазкур филиал ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқарога енгиллик беради, — деди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Мақсуд Қурбонов. — Давлат хизматларига эҳтиёж сезганда овора бўлиб туман марказига боришга ҳожат йўқ. 160 га яқин хизматлар чашмаликларнинг яшаш ҳудудида кўрсатилади. Филиалда барча қулайликлар яратилган. Шинам хона, интернетга уланган энг сўнгги русумдаги компьютер тўплами, кутиш жойи, давлат хизматлари ҳақида маълумот берувчи инфоленд, ахборот бурчаги ва бошқалар доим аҳоли хизматида.

Маълумот учун: Бугун вилоятда Давлат хизматлари марказлари сони 8 тага етди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида филиаллар томонидан 5 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.