Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғига чора кўрилди

Пахтачи тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи cигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига қўйдиргани ва унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Текширув якунига кўра, фуқаролар билан мулоқот жараёнида хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг "Муомала маданияти" ва "Одоб-ахлоқ қоидалари" тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант М.Тоғаевга “ҳайфсан”, йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор Ф.Ҳаитовга “танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи, майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.