Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди
- 13.03.2024 15:48
- 96
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудида аниқланган. Шу маҳалладаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн. метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Шу тарзда давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд. сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.