Пахтачида 2 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситасини сотаётганлар қўлга олинди
- 04.12.2023 10:29
- 100
- Жиноят ва жазо
1 декабрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида фаол тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Н.А. маҳаллий фуқарога 600 грамм "марихуана" гиёҳвандлик воситасини 50 млн сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, Н.А.нинг жиноий шериги – 1988 йилда туғилган О.Х.нинг уйида 1 кг. 800 гр. "марихуана" гиёҳвандлик воситасини сақлаб келинаётгани аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тадбир давомида, жами 2 кг 400 гр. “марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа