Пахтачида бозор раҳбари арзонлаштирилган маҳсулотлар тушумини ўзлаштириб юборган
- 06.02.2023 14:59
- 259
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан “Пахтачи деҳқон бозори” МЧЖда терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда МЧЖ раҳбари Г.А. ва ҳисобчи В.Н. арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида сотувга қўйилган 102,9 млн. сўмлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувидан тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
Пахтачи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим