Пахтачида ўзига хулоса чиқармаган оғуфуруш яна қўлга тушди

6 февраль куни Пахтачи тумани Амир Темур номли маҳаллада яшовчи 1965 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 270 ва 276-моддалари билан судланган фуқаро Р.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида тинтув қилинди. Тинтув давомида унинг уйининг икки тарафлама деворлари орасидан елим идишда 4 дона целлофан пакети ичига солинган ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги тахминан оғирлиги 400 грамм "марихуана" гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.