Пахтачида қотиллик. Хотин ўз эрини ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, 2019 йил 27 январь куни Пахтачи туманида яшаган Э.Ў. исмли эркак жасади топилди. Жасаднинг юзида жароҳатлар борлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 26 январь соат 22.00 ларда Э.Ў.нинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи, уй бекаси У.Ў. уйида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган Э.Ў.нинг юзига шиша идиш билан танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.