Пахтачида "Шароф-шифо" кўп тармоқли хусусий клиникаси иш бошлади
- 30.12.2019 21:04
- 166
- Жамият
Пахтачи туманининг энг чекка Мирзо Нодим маҳалласида "Шароф-шифо" номли кўп тармоқли хусусий клиникаси очилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Пахтачи тумани ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев ва туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Жаббаров иштирок этиб, ушбу тиббиёт муассасаси қишлоқ аҳолисига узоқ йиллар хизмат қилишига тилак билдирди.
Врач Шарофиддин Болтаевнинг ўз маблағи ҳисобидан бунёд этилган, амбулатория шароитида даволаниш имконини берувчи ушбу масканда кардиолог, стоматолог, гинеколог ва ультратовуш текширув аппарати аҳоли хизматида бўлади. Клиникада 11 та доимий ва қўшимча иш ўринлари яратилди.
Теглар:
Хусусий клиника
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа