Пахтачилик ота фарзанди учун салкам 33 миллион сўм тўлаб берди
- 06.04.2021 11:09
- 66
- Самарқанд
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Б.Э.дан ундирувчи Ш.Х.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бориш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Пахтачи тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган. 2017 йил ноябрь ойидан буён фуқаро Б.Э. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.
Қарздор Б.Э. билан дастлаб атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, шу пайтгача бўлган қарзи 32 миллион 733 минг сўм пулни тўлаб берди.
Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа