Пайариқ туманида сув иншооти ва тармоғини реконструкциясида 134,5 миллион сўм бюджет пули талон-торож қилинган
- 09.04.2021 14:04
- 318
- Жиноят ва жазо
Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Ҳолат департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Аниқланишича, “H.Q.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва бошқалар “Ўймовут” маҳалласи ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилган. Масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва бошқалар ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 134,5 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.