Пайариқча сенсация: кутубхонада газета йўқ!
- 12.02.2019 21:09
- 162
- Мутолаа
Бугун Пайариқ туманида газеталарнинг ўз вақтида обуначиларга етказилишини ўрганган мухбиримиз Абдуғофур Шерхоловнинг хабар беришича, туман халқ таълими бўлимига қарашли ахборот-ресурс марказида 2019 йил учун бирорта ҳам нашрга обуна уюштирилмаган.
- 4 мингдан зиёд китобхонларимиз бор, - дейди марказ раҳбари Қандолат Бойназарова. - Уларнинг аксарияти “Халқ сўзи”, “Зарафшон”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Пайариқ ҳаёти” ва бошқа газеталарни кунора сўраб келишади. Уларга “йўқ” дейишдан ўзга чора тополмаяпмиз. Буни халқ таълими бўлимига айтсак, айбни туман молия бўлимига тўнкашади. Ўзимиз обуна бўлайлик десак, ойлигимиз жуда кам, рўзғордан ортмайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа