Пайариқда Фудокан каратэ-до вилоят саралаш мусобақаси бўлиб ўтди

Пайариқ  туманида спортнинг Фудокан каратэ-до тури бўйича вилоят саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят бўйича барча шаҳар ва туманлардан 100 га яқин ёшлар иштирок этди. Улар орасида Пайариқ хизмат кўрсатиш коллежи ўқувчиси Шахноза Саидаззамова 5 йўналиш бўйича қатнашиб, 4 та олтин ва 1 та бронза медали соҳибаси бўлди.

Шунингдек, мусобақада 20 нафардан ортиқ ёшлар 27-28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Жар” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Исмат ЖУЛИЕВ.