Пайариқда микросаноат маркази ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан Пайариқ туманини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ва тадбирлар режасини тасдиқлади.

Унга кўра, туманда жорий йилда иқтисодий кўрсаткичларни ошириш борасида аниқ мақсадлар белгиланган. Жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “микросаноат маркази” ташкил этилади. 3 та кичик саноат зонасидаги 6,6 гектар бўш ер майдонига 11 та янги лойиҳа жойлаштирилиб, 16,5 миллиард сўмлик қўшимча саноат ҳажми яратилади.

Туманда 5 та 176 хонадонли кўп қаватли уй-жой барпо этилиб, 3 та кўп хонадонли уй, 72,5 километр ички йўл таъмирланади. 32,1 километр ҳаво тармоғини қуриш ва модернизация қилиш ва 434,4 километр электр тармоғини жорий ва 206,2 километр электр тармоғини мукаммал таъмирлаш, трансформатор пунктларининг 152 донасини жорий, 94 тасини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.