Пайариқда сувга чўкиб кетган болани маҳалладошлари ҳам изламоқда
- 16.06.2023 15:34
- 594
- Ҳодиса
Пайариқ туманидаги Томойрот маҳалласида яшовчи 9-синф ўқувчиси Ш. Бектемиров шу ҳудуд яқинидаги Оқдарёга чўмилишга бориб, уйига қайтиб келмади.
Воқеа 13 июнь куни содир бўлган. Мана, уч кечаю уч кундуз қишлоқ аҳли фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан бир бўлиб, ҳамқишлоғини қидирмоқда. Ҳозирча натижа йўқ.
Огоҳ ва ҳушёр бўлайлик. Сабаби, бу каби нохуш хабарлар ёз мавсуми бошлангандан бери кунда бўлмаса-да, кунора оммавий ахборот воситалари орқали бериб бориляпти. Белгиланмаган жойларда чўмилиш хавфлилигини фарзандларимизга тушунтирайлик, оила даврасида такрорлашдан эринмайлик.