Поезд юк машинаси билан тўқнашди
Ижтимоий тармоқларда поезд билан тўқнашган "Газел" ҳодисаси акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳодиса бўйича ИИВ расмий маълумот берди.
Унга кўра, 2020 йил 6 февраль соат тахминан 15.30 ларда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Меҳнатобод кўчаси 2-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган Хайтбоев Маркус Мақсудович бошқарувида бўлган “ГАЗ-3302” русумли, давлат рақам белгиси 01 031 AFA бўлган автоуловни Янгийўл тумани, Чортоқ маҳалласи, Чортоқ кўчаси орқали Сирғали тумани томонидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли томонга ҳаракатланиб келаётган бўлади.
У шу йўлнинг темир йўл кесишмаси кесишган чорраҳасидан Чирчиқ дарёси томонидан, Зангиота тумани йўналишига ҳаракатланиб келаётган машинист, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Иттифоқ маҳалласи, Саховат кўчаси, 134-уйда яшовчи, 1991 йилда туғилган Сапаралиев Асет Абдусаматович бошқарувидаги, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компаниясига тегишли “ТЕМ-2” русумли, 3091-рақамли тепловоз олдида ҳаракатланиб келаётган бетон плита ортилган вагон платформасига урилган.
Тан жароҳати олганлар йўқ, “ГАЗ-3302” автомобилининг салон ва кузов қисми шикастланган.