Польшадан автошина олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди
- 26.11.2020 13:30
- 75
- Жиноят ва жазо
Тошкентда автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.
Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.