Пойтахтда музлама сабаб 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди
- 23.01.2021 14:09
- 39
- Ҳодиса

Тошкентда музлама сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди.
Маълум қилинишича, 22 январь куни соат 17:00 атрофида, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган кафе рўпарасида, ҳайдовчи Х.Х. «Нексия-2» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб тезликни пасайтирган вақтида унинг ортидан келаётган С.Н. бошқарувидаги «Нексия-3» русумли, Н.Р. бошқарувидаги «Эпика» русумли, М.С. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли, А.В. бошқарувидаги «Матиз» русумли, И.Р. бошқарувидаги яна бир «Матиз» русумли автомобиль иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эркаклар орасида ўз жонига қасд қилиш тўрт баравар кўпроқ
- 7 дақиқа аввал
- Жамият
Коррупция - жамият танасидаги саратон
- 2 соат аввал
- Жамият
Келажак бунёдкори бўлиш – юксак бурчим
- 2 соат аввал
- Самарқанд