Президент соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танлови 22 апрелдан бошланади
- 21.04.2019 11:35
- 263
- Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг
туман (шаҳар) босқичи – 22 апрелдан 15 майга қадар;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи – 20 майдан 12 июнга қадар ўтказилиши белгиланди.
Танловнинг республика босқичи очилиши ва кўргазмалари 20-21 июнь кунлари, ғолибларни тақдирлаш маросими эса 22 июнда ўтказилади.
Самарқанд вилояти ҳокимининг бу ҳақдаги фармойишида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичини жорий йилнинг 8 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ўтказиш белгиланди. Танловнинг очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари Ёшлар маркази мажлислар залида ташкил этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Матонатли аскар
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Расмийлар мигрантлар учун нима қила олади?
- Бугун, 11:13
- Хориж
Болалар оромгоҳлари ёзги мавсумга тайёрланмоқда
- Бугун, 11:11
- Самарқанд