Профессионал боксда Самарқандлик Меҳрож Мавлонов чемпион бўлди

Мусобақада 61 килограмм вазн тоифасида самарқандлик Меҳрож Мавлонов наманганлик рақиби Бургут Ҳожибоев устидан ғалаба қозонди.  Шунингдек, андижонлик Шаҳзодбек Шаробиддинов, Тошкент вилоятидан Бексултон Равшанов, сурхондарёлик Шаҳзод Маузеров ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган боксчи Ренат Раҳимов барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир давомида республика бокс федерацияси томонидан вилоят ҳокимлигига спортнинг бокс турини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурнома берилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.