Прокурор 11 та мурожаатнинг ечимини жойида ҳал қилди
- 23.01.2025 17:19
- 66
- Самарқанд
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров аҳоли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 19 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.
Қабулда тергов-суриштирув, суд қарорлари, ер майдонларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.