Қадимда ҳинд табиби мураккаб муолажаларни бажарган
Ҳиндистонда қадимдаёқ мураккаб операциялар ўтказилган. Мисол учун, эрамизгача VI асрда яшаган табиб Суш Рута одамларни даволашда донг таратган.
Суш Рута Кеши шаҳрида тиб илмини ўрганган. Бу шаҳар ҳозирда Утар-Прадеш штатидаги Беннарис шаҳридир. Суш Рута ўз операцияларини шогирдлари кўз ўнгида ўтказиб, барча мураккаб муолажаларни кўргазмали тушунтирган, бу ҳақда у «Сушрута Самхита» китобида батафсил баён қилган.
Қадимда бу китоб араб тилига таржима қилинган ва Европада оммалашган. Китобда Суш Рута беморнинг бош чаноғини очиб, мияда мураккаб операция ўтказганини ёзган. Шунингдек, у оёқ-қўл панжаларини кесиб ташлаш ва протез тайёрлашни моҳирона бажарган. Суш Рута қоринни ёриб, буйракдаги тошларни ва ўт халтасини олиб ташлаш операцияларини мукаммал бажарган, кўз касаллиги - катарактани жарроҳлик йўли билан даволаган.
Суш Рута фақат мураккаб жарроҳлик даволаш амалиёти билан чекланиб қолмаган. У ички органларни тикиш усулларини яратган, қон ва пешоб намуналарини таҳлил қилиб, касалликларга ташхис қўя олган.
Лангар қандай пайдо бўлган?
Кемалар пайдо бўлганда уларни сувда тўхтатиб туриш учун зарурат туғилган. Биринчи лангарлар дастлаб ёғочдан тайёрланган. Бунинг учун дарахтни илдизи қўл келган. Тарвақайлаган илдизни унга юк боғлаб сувга туширишган, илдиз худди дарахтни ушлаб тургандек кемани сув юзасида тўхтаб туришини таъминлаган.
Ҳозирда лангарлар оғир чўян илмоқдан иборат.
Т.Шомуродов тайёрлади.