“Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланган автомашинадан 300 кг истеъмолга яроқсиз гўшт борлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
“Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Х.Ғ. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 300 кг гўшт ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.