Қидирувда бўлган шахс топилди ва ундан 74 миллион сўм алимент тўлови ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича туманларо судининг 2015 йил 14 апрелдаги қарори билан қарздор К.Д.дан ундирувчи Ғ.М. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор йиллар давомида алиментдан қарзини тўламаган. Оқибатда қарздорлиги 74 миллион сўмдан ошган. Шундай пайтда К.Д. тўлов қилишдан кўра бошқа йўлни танлаган, яъни яшаш жойини тарк этган. МИБга ижро ҳужжати келиб тушгач, бошқарманинг бу фаолият билан шуғулланувчи бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, К.Д. турли жойларда ишлаб юрган. Тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор К.Д. Самарқанд шаҳрида яшириниб юрган манзилда ушланиб, бошқармага олиб келинди. Профилактик суҳбат ўтказилгач, ундан 74 млн. сўм (6500 АҚШ доллари) ундирилиб, ундирувчи Ғ.М.га топширилди.
Тўражон Жалилов,
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори.