Қирғизистон парламенти муддатидан олдин ўзини тарқатишга қарор қилди
- 25.09.2025 14:07
- 84
- Хориж
Бугун Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) 7-чақириқ депутатларини ўзини тарқатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу таклиф 32 нафар депутатдан иборат ташаббус гуруҳи томонидан киритилган.
Қарорнинг икки асосий сабаби қайд этилди: янгиланган Сайлов тўғрисидаги қонун (парламент сайловларининг янги тизимига кўра) ва Жогорку Кенеш ҳамда Президент сайловлари орасидаги қисқа муддат.
Жогорку Кенешнинг 7-чақириқ конституциявий ваколат муддати 2026 йил ноябрда тугайди. Президент сайловлари эса 2027 йил январга белгиланган.
Ташаббускор депутатларнинг фикрича, икки йирик сиёсий тадбирни бир вақтда ўтказиш мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Парламент тарқатилгандан сўнг, Президент депутатларнинг муддатидан олдинги сайловини тайинлаш тўғрисида фармон имзолаши лозим.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хатлов бўйича маҳалла масъуллари ўқуви бошланди
- Бугун, 11:28
- Самарқанд
Фан олимпиадаси адолатли ўтказиладими?
- Кеча, 20:03
- Таълим