Қирғизистон президенти Атамбаевнинг ҳаракатига изоҳ берди
- 08.08.2019 11:40
- 733
- Хориж
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевни Давлат Конституциясини бузганликда айблади. Бу ҳақида у пайшанба куни бўлиб ўтган Республика Хавфсизлик кенгаши йиғилишида эътироф этди.
Унинг сўзларига кўра, ҳибсга олиш чоғида Атамбаев жиддий қуролланган, қаршилик кўрсатган ва қонунга ҳам, Конституцияга ҳам “тупирган”. Жээнбеков Қирғизистон – ҳуқуқий давлат эканлигини, унинг бурчи давлатнинг барча фуқаролари томонидан қонун талабларини қатъий бажарилишини таъминлаш эканлигини эслатиб ўтди.
Давлат раҳбари мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш чора тадбирлари зудлик билан кўрилишини таъкидлади.
Теглар:
Қирғизистон