Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббий ходимлар сони 287 нафарни ташкил этмоқда
- 26.05.2020 21:48
- 33
- COVID-19
Қирғизистонда коронавирус инфекциясини ютириб олганлар сони сўнгги кеча-кундузда 35 нафарга ошди, касалланганларнинг умумий сони 1468 нафарга етди. Бу ҳақда 26 май куни республика коронавирусга қарши курашиш штаби маълум қилди.
“26 май ҳолатига республика бўйлаб 35 нафар янги коронавирус ҳолати аниқланди. Улардан 7 нафари тиббий ходимлар. Мамлакатда касалланганлар сони умумий ҳисобда 1468 нафарга етди. Улардан 287 нафари тиббий ходимлар”, дея таъкидлади штаб раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги кеча-кундузда 23 нафар бемор тузалган ва бугунги кунга қадар 1,8 минг нафар одам мамлакат бўйлаб коронавирус тест таҳлилидан ўтказилган. Умумий ҳисобда 16 нафар бемор вафот этган ва соғайганлар сони 1015 нафарга етган.