Қирғизистонда “Манас” достонини ижро этиш учун жамланган болалар устига юриб кетган автоулов ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
- 03.05.2024 12:02
- 133
- Хориж
Бир кун аввал Қирғизистоннинг Сузоқ туманида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда "Hyundai Porter" мини-юк машинаси республика танлови доирасида “Манас” достонини ижро этиш учун жамланган болаларни босиб кетди.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳайдовчи машинани тўхтатиб қўйган, лекин двигателни ўчирмаган, шу сабабли у ҳаракатлана бошлаган ва оммавий тадбир қатнашчилари устига ҳаракатланган. 20 нафар бола касалхонага ётқизилган, 5 нафари реанимацияда. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Вазирлик буйруғи билан мамлакат бўйлаб “Ураанйм Манас” танлови доирасидаги барча тадбирлар бекор қилинган.
Теглар:
Қирғизистон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият