Қирғизистонда сайлов натижаларидан норози бўлган партия аъзолари намойиш ўтказди
- 12.04.2021 15:39
- 121
- Хориж
«24.kg» хабар беришича, кеча, 11 апрель куни Қирғизистонда Марказий сайлов комиссияси биноси олдида намойишчилар сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, намойиш ўтказган.
Иштирокчилар сайлов натижаларига кўра «Ислоҳот», «Бутун Қирғизистон», Социал-Демократлар, Қирғизистон социалистик партияси, Қирғизистон коммунистлари партияси, «Улутман», «Тинчлик» партиясининг Бишкек шаҳар кенгашида сайловдан ўтолмаган 70 га яқин партия вакиллари бўлган.
Таъкидланишича, намойишчилар сайловда оммавий қонунбузарликлар: пора бериш, маъмурий ресурсдан фойдаланишга йўл қўйилганини таъкидлаб, маҳаллий кенгашларга сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилган.
«Ислоҳот» партияси дастлабки сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг овоз бериш натижаларини тан олмаслигини таъкидлаган.
Партия гуруҳлари раҳбарлари бугун, 12 апрель куни яна оммавий намойиш ўтказишни келишиб олган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаётни сақлаб қолган билим: Мансурнинг ҳикояси
- 2 соат аввал
- Жамият
Чархиндаги топилма тақдири нима бўлади?
- Бугун, 13:21
- Самарқанд
Нарпай туманига ҳоким тайинланди
- Бугун, 13:11
- Самарқанд
Oдри Азуле иқтибос келтирган Самарқанд таърифи
- Бугун, 12:54
- Самарқанд