Қирғизистондаги норозилик намойишларида 22 киши жабрланди
Бугун, 3 март куни Бишкекда бўлиб ўтган оммавий тартибсизлик оқибатида 22 нафардан ортиқ фуқаро жарбланди.
“Бишкек шаҳар соғлиқни сақлаш ташкилотига тиббий ёрдам олиш учун 22 нафар шахс мурожат қилди (19 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, 3 нафар фуқаро)”, деб баёнот берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Бундан ташқари, содир этилган тартибсизликлар туфайли 160 нафар шахс милиция идораларига олиб келинди. Улардан тўрт нафари ҳибсга олинди. Қолганларининг шахсига аниқлик киритилганидан сўнг уйларига қайтишларига рухсат берилгани ҳақида хабар берди Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, кеча Қирғизистон собиқ депутати Садир Жапаровнинг 800 га яқин тарафдорлари Бишкек марказий майдонига бир қатор талаблар билан йиғилган. Улар Қирғизистон Суди томонидан 2013 йил 7 ноябрда бўлиб ўтган намойишлар туфайли 11 ярим йилга қамоқ жазоси тайинлаган Жапаровни озодликка чиқаришни сўрашган.
Мамлакат Президенти матбуот хизмати томонидан ҳукумат аъзолари томонидан ушбу талаб кўриб чиқилиши тўғрисида маълумот берилган. Бироқ намойишчилар тарқалишни хоҳламаганлар. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари уларни тарқатишга киришган. Милиция ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ ва тутунлардан фойдаланган. Намойишчилар милиция ходимларини тошбўрон қилишган.
Қирғизистон ИИВ содир бўлган тартибсизликларни намойиш ташкилотчилари зиммасига юкламоқда.